Гвардиола "Саутгемптон" хавбекига бақирди

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2017, 13:14
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Саутгемптон"га қарши АПЛнинг 14-тур учрашувидан сўнг ҳиссиётларга бой эди.

Манкунианлар 96-дақиқада Рахим Стерлинг урган гол эвазига ғалабага эришишди.

Учрашувдан сўнг Гвардиола майдонга тушди ва Натан Редмондга қараб бақира бошлади. Мураббийнинг ҳиссиётларга бой гапларини эшитган Редмонд ўзини хотиржам тутди. Матбуот-анжуманида Гвардиола нега бундай қилгани ҳақида айтиб берди.

"Редмондга у кучли футболчи эканлигини айтдим. "Саутгемптон"да иқтидорли футболчилар бор. Редмонд рақиб билан бирга-бир вазиятда яхши ҳаракат қилади. Бироқ улар ўйнашни исташмади. Улар тўққизинчи дақиқадан вақтни чўза бошлашди. Мен шунчаки "Саутгемптон" ўйнашини истаган эдим" - дейди Гвардиола.

Видеони Телеграм каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun