UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  14 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0

18 ёшида илк чемпионатимиз тўпурари ва энг яхши футболчиси бўлган Валерий Кечинов бугун 45 ёшга тўлди Янгиликлар

18 ёшида илк чемпионатимиз тўпурари ва энг яхши футболчиси бўлган Валерий Кечинов бугун 45 ёшга тўлди

Бугун ўзбекистонлик машҳур ҳужумчи, илк мустақил чемпионатимиз тўпурари ҳамда энг яхши футболчиси Валерий Кечинов ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Миллионлар ўйинидаги илк қадамларини Тошкентнинг “Трактор” футбол мактабида қўйган Валера шаҳар чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш этади. Илк мураббийи отаси - “Пахтакор” жамоасининг собиқ футболчиси, Республика тоифасидаги ҳакам Виктор Петрович Кечинов бўлган. Истеъдодни пайқаган “Пахтакор” скаутлари уни ўз сафларига қўшиб олишади.

Кечинов 1992 йилда ўтказилган футбол бўйича илк мустақил Ўзбекистон чемпионатида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган. 18 ёшли ўсмир ўша мавсум чемпионатининг энг яхши футболчиси ва тўпурарига айланди. Валерий ёш бўлишига қарамай, олий лигада 24 та гол киритишга муваффақ бўлган эди. 

Кечинов фаолияти давомида “Спартак”, “Сатурн-REN TV”, “Шинник” каби клубларда тўп тепган. 1993 йили Москвага кўчиб кетган Валерий Россия футболи байроқдори “Спартак” клуби билан шартнома имзолайди. У 1993, 1994, 1996, 1997, 1999 ва 2000 йилларда айнан “қизил-оқлар” таркибида Россия чемпиони бўлган. 1993 ва 1994 йилларда Россия кубоги соҳибига айланган. 

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, мураббийлик курсларида ўқийди. 2006 йилдан 2008 йилгача Кечинов “Спартак” ёшларига устозлик қилган. 2008 йилда эса “Томь” бош мураббийи Мирослав Ромашенко ёрдамчиси вазифасида ишлаган.

Футболчилик фаолияти

1992 - 1993 “Пахтакор” (38 та ўйин - 30 та гол)

1993 - 2000 “Спартак” (112 та ўйин - 35 та гол)

2001 - 2002 “Сатурн-REN TV” (36 та ўйин - 13 та гол)

2002 - 2004 “Шинник” (42 та ўйин - 7 та гол)

Алишер Никимбаев Кечинов ҳақида:

“Валерий Кечинов Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида ҳам майдонга тушган ва хатто голлар ҳам урган. Лекин мустақиллигимизнинг илк йилларидаги ўйинлар ФИФАга киритилмагани учун кейинчалик унда Россия терма жамоасида ўйнаш имконияти юзага келади ва у бундан фойдаланиб қолади. Валерий 1993 йилги чемпионатнинг 10-туридан сўнг Москвага кўчиб кетган. Қизиқ томони шундаки, айнан 10-турда Кечинов ва Миржалол Қосимов “Пахтакор” сафида майдонга тушишган. Бу учрашув Кечинов ва Қосимов бирга ўйнаган ягона баҳс сифатида тарихга кирган. Валеранинг ўзи учун бу “Пахтакор” либосидаги сўнгги ўйин бўлиб қолган. 

1993 йили мен таътилни ўтказиш учун Москвага, кейин у ердан Минск шаҳрига борганман. Ўша пайтда Беларусь пойтахтида олимпия терма жамоамиз йиғин ўтказаётганди. Кечинов ёши бўйича олимпиячиларимиз таркибида ўйнай оларди. Москвада “Спартак” - “Локомотив” (3:0) учрашувидан кейин журналист сифатида Николай Старостинга Валерий ҳақида савол берганман. Николай Петрович ўша пайтда “Спартак” клуби бошлиғи эди. Валера “Спартак” билан расман шартнома имзолаганидан кейин, уни терма жамоа ўйинларига қўйиб юборасизларми, деб сўраганимда, Старостиндан ижобий жавоб олганман. Лекин ўшандан кейин Кечинов умуман миллий терма жамоамизда ўйнамаган. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон футболи тарихидан жой олган Валерий Кечиновга туғилган кун муборак бўлсин, деб қоламиз!

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика