

"Бу баҳс ҳар хил услубда ўйнайдиган жамоаларнинг ажойиб ўйин бўлди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, аммо 60-дақиқадан рақиб кўпроқ ҳужум қила бошлади, чунки улар ҳисобни тенглаштиришни истаётганди. Яхши ҳимояландик, бироқ хоҳлаганимиздек ўйнай олмадик.
Сауль ўсишда давом этяпти, у биз учун жуда муҳим футболчи. Биз унга катта умид билдиряпмиз, чунки Сауль келажагимиз" - дейди Симеоне.



