

Ўтган шанба куни ЎФА Ироқ ФА томонидан юборилган таклифга ижобий жавоб қайтарган. Учрашув 17 ноябрь куни БААда бўлиб ўтади. Ўйин айнан қайси стадионда бўлиши ва бошланиш вақти кейинроқ маълум қилинади.
Шу тариқа Ироқ ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади: 13 ноябрда Уммон, 17 ноябрда Ўзбекистон билан, деб ёзади Iraqkhbar.com нашри.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ҳозирга қадар 9 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Беш марта Ўзбекистон, бир марта Ироқ ғолиб бўлган. Қолган учта баҳсда дуранг қайд этилган. Сўнгги бор бу жамоалар 2019 йил 9 сентябрь куни Иорданияда ўртоқлик учрашуви ўтказишганди - 0:0.




