

Клубдагиларнинг фикрича, 15 ёшли ўйинчи аллақачон катталар даражасида ўйнашга қодир.
"Биз рекордларни забт этишга ҳаракат қилмаяпмиз. Юссуфа — қойилмақом истеъдод эгаси ва ушбу мавсум охирига қадар ёшлар тоифасида 120-130 та гол уради. Уни энг юқори даражага олиб чиқиш - мантиқли иш", - дейди немис клубининг ёшлар бўйича координатори Ларс Рикен.
Мукоко U17 жамоаси учун 56 ўйинда 90 та гол урган. Ўтган мавсумда у "Боруссия" U19 ёшлар жамоасида 20 ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 34 та голни ёздириб қўйган.
Бундеслиганинг энг ёш дебютанти Нури Шахин бўлиб, у ўзининг лигадаги биринчи ўйинини 16 ёш, 11 ой ва 1 кунлигида ўтказган. Мукоко 20 ноябрь куни 16 ёшга тўлади.



