UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Игуаин фаолиятини якунлагандан кейин энология билан шуғулланмоқчи  0 18:56ОЧЛ. "Пахтакор" - "Трактор". Асосий таркиблар маълум  61 18:47Карикатура: ПСЖ ва "Челси" ярим финалга йўлланма олди  3 18:24Агуэронинг агенти "Барселона" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:19Olamsport: Конор - Порье жангига оид расмий маълумот, апрель ойида Ўзбекистон мезбонлигидаги турнирлар  0 18:03“Динамо” – “Шўртан” учрашуви бошқа муддатга қолдирилди  7 18:01Франция чемпионати. Энг қиммат ўйинчилар (топ-10)  3 17:45Турсунов — 1, Жокич — 7, Козак — 35...  3 17:39"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?  34 17:38"Тоттенхэм" Моуриньюнинг ўрнига уч номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:15Карикатура: ПСЖ бу сафар "Бавария"ни таслим этди  5 16:45Лотар Маттеус: "Бавария" Нагельсманни Фликнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда"  8 16:20ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади  10 16:17"Тезкор студия". "Пахтакор" ОЧЛни ғалаба билан бошлайдими? "Трактор" билан ўйиндан олдинги ЖОНЛИ ЭФИР  21 16:14Ўзбекистонлик ҳакамлар Ҳиндистондаги ОЧЛ учрашувларини бошқаради  9

104 дақиқа давом этган, мезбонларга етишмаган етакчи ва тактик курашга чорлаган Хомяков. "Андижон" - "Машъал" ўйини ҳақида Янгиликлар

104 дақиқа давом этган, мезбонларга етишмаган етакчи ва тактик курашга чорлаган Хомяков. "Андижон" - "Машъал" ўйини ҳақида

Суперлиганинг тўртинчи туридан бир қатор қизиқарли тўқнашувлар орасида "Андижон" - "Машъал" учрашуви ҳам бор эди.

Гарчи баҳс марказий мақомда бўлмасада икки жамоа мухлислари учун ҳам аҳамиятли томонлари бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. Андижонга меҳмонга келган муборакликлар жорий мавсумда сафарда ҳали ғалаба қозона олмаганди. Иккинчидан Александр Хомяковнинг собиқ жамоасига қарши шогирдларини қандай тайёрлагани, рақибига қандай совға тайёрлагани кўпчиликни қизиқтиргани бор гап. Биласиз "Андижон" жамоаси ушбу мутахассис учун бегона эмас. Шунингдек янгитдан шаклланаётган "Андижон" учун ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус қай даражада фойда келтирганини, ўйин томонлама бироз бўлсада ижобий ўзгариш кузатилиши кутилганди. Ўйиндан аввал кичик устунлик майдон эгалари томонида эди. Яъни уларга қўшимча куч берадиган жиҳати бу ўз майдонида ва мухлислар қаршисида ўйнаётгани эди. Аммо "Машъал"да тажрибали футболчиларнинг кўп эканлиги, Хомяковнинг тактик томондан кучли мураббийлиги мезбонларнинг устунлигини йўққа чиқарарди. Амалда ҳам шундай бўлди. Келинг дастлаб ўйин тафсилотларига тўхталиб ўтсак. Дарвоқе учрашувдан олдин стадионда байрамона муҳит ҳукмрон эди. Дастлаб "Бобур Арена" ўйингоҳининг "Food Ball" кафесининг очилиши муносабати билан 100кг Тошкент оши дамланди ва инсонларга тортиқ этилди. 


Етакчилар етишмаган "Андижон" ҳам тактик кураш тақдим қилган "Машъал"

"Андижон" бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев илк дақиқалардан қуйидаги футболчиларга ишонч билдирди.

Мутахассис бу сафар аввалги ўйинларга қараганда таркибда сезиларли ротатцияларга қўл урган. Орқа чизиқда жиддий ўзгаришлар қилинмади. Фақатгина чап қанотда шу куни Абдувоҳид Ғуломов бошланғич таркибдан ўрин олди. Майдон маркази эса тўлиқ янгиланди. Таянч ярим ҳимоясида Эдгар Бернахрдт ва Бахтиёр Қосимов жойлашган бўлса, бироз олдинроқда Дониёр Исмоилов ҳаракат қилди. Айтиш мумкинки, деярли барча баҳсларда марказий нуқтада ўйинни бошқарадиган етакчининг йўқлиги кўзга ташланмоқда. Мавсум олди йиғинларда Эдгар Бернхардтда лидерлик қобилиятини намойиш қилганди. Расмий ўйинларда ҳам жамоани ўз ортидан эргаштира олиши кутилганди. Лекин қирғизистонлик легионер ҳозирча бу борада ишончни оқлаётгани йўқ. Мазкур ҳолатга мураббий Отабек Ғуломхўжаев учрашувдан сўнг ўз муносабатини билдирди. 

"Ўртоқлик ўйинларида Эдгар ўзини яхши томонлама кўрсатди. Ҳозир эса ўзимиз ҳам ҳайрон қолмоқдамиз. Лидерлик сифатларини ҳам кўрсатаётгани йўқ. Ўзини ёшига нисбатан тажрибасини ҳам намойиш қилмаяпти. Яна гаплашамиз. Шу кетиш бўлса сардорлик олиб қўйилади ва захира ўйинчисига айланади. Қачон ўзини кўрсатса кейин майдонга чиқади",- дейди Отабек Ғуломхўжаев. 

Қанотларда вингерлик вазифаси Жасур Жалолиддинов ва Дониёр Абдуманноповга юклатилди. Соф ҳужумчи позициясида кўп нарса кутилган италиялик Мартин Боаке ўйнади. Умуман ушбу ҳужумчининг ҳам тўрт ўйиндирки омади келаётгани йўқ. Балки маълум вақт керакдир. 

Александр Хомяков эса тактик томондан тўғри йўл танлай олганига учрашув давомида гувоҳ бўлдик. "Машъал" футболчиларининг майдондаги жойлашувига эътибор беринг. 

Бешта ҳимоячи тўртта ярим ҳимоячи ва битта номинал ҳужумчи. Биз ҳужумда кўришга одатланган Ҳумоюн Муртазоев ҳам бироз орқароқда ярим ҳимоячиларга яқин ўйнади. "Машъал"нинг мудофаа чизиғи вакиллари рақибнинг олдинги чизиғидаги индивуал кучли футболчилари Абдуманнопов ва Жалолиддиновга қарши зичкроқ ўйнашга уринишди. Шаймановнинг ҳам ҳимояга қўйилиши ҳам тактик томондан олдиндан ишланганлиги билиниб турди. Муртазоевнинг ярим ҳимоядаги фаоллиги ҳисобига 21-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Чап қанотга яқин жойда тўпни моҳирона тарзда олдиндаги Ононивуга узатди. Нигериялик ҳужумчи тезкорлик билан рақиб ҳимоячиларини алдади ва дарвозани ишғол қилди. Аввалига қанот ҳаками ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Лекин VAR қароридан сўнг якунда барибир гол инобатга олинди.  Шундан сўнг "Андижон" бирин кетин кескин вазиятлар яратишга ҳаракат қилди. 27-дақиқада Абдуманноповнинг чап қанотдан узатган тўпидан жамоадоши фойдалана олмади. Кейинги вазиятда жамоанинг болгариялик ҳимоячиси Пламен Димов боши билан дарвозага тўп киритишга яқин келди. 33-дақиқала Жалолиддинов Исмаиловнинг девор услубидаги комбинациясидан сўнг меҳмон жамоа ҳимоячилари Жалолиддиновга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатишди. Пенальтини унинг ўзи бехато амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимда бошқа кескин вазиятлар юзага келмади ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида танаффусга йўл олишди.

104-дақиқагача давом этган иккинчи бўлим ёхуд диққат марказида яна VAR 

Иккинчи бўлимда ўйин темпи юқори бўлди, дейишимиз қийин. Чунки асосан голли вазиятлар "Машъал" дарвозаси олдида яратилди. Камрон Саидазимов, Жасур Жалолиддиновнинг узоқдан йўллаган зарбаларига аниқлик етишмади. Қайсидир маънода мухлислар бироз зерикиб ҳам қолишди. Иккинчи бўлимнинг асосий кулминацион палласи ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада бўлди, десак янглишмаймиз. Жарима майдончаси ичида Абдуманноповга нисбатан қўполлик ишлатилгандек кўрингандек бўлди. Бош ҳакам эса макзур вазиятга аниқлик киритиш мақсадида VAR`га юзланди. Таъкидлаш жоиз жуда баҳсли вазиятни такрор-такрор кўрган рефери якунда ҳеч қандай пенальти йўқлигини маълум қилди. Бу пайтга келиб учрашувнинг қўшиб берилган дақиқалари якунига етганди. Тўхталишга яна қўшимча вақт қўшиб берган ҳакам учрашувни 104 дақиқада якунлади. VAR`нинг юртимизга олиб келингани яхши бўлди. Лекин аксарият ҳолларда учрашув қизиб турган, шиддат авж нуқтасига чиққан паллада тўсатдан ўйинни тўхталиши ана шу темпини тушириб қўяётгани рост. "Андижон" бош мураббийи "Бунёдкор" билан ўйиндан кейинги фикрига содиқ қолди ва VAR керак эмаслигини таъкидлади. 

"Буни ўтган сафар ҳам айтган эдим. Иложи бўлса "Андижон"нинг ўйинларига VAR тизмини қўйишмаслигини истардим. Майли қўйилган тақдирда ҳам рақиб томонга фойда чиқарса ҳам мен ҳич қачон индамайман. Келинг, футболни жозибасини ўлдирмайлик. Футбол ўйнайлик. Бир пайтлар Марадона ўйнаган вақтларда қўли билан гол урганда VAR бўлмаган. Кимнидир голи қайсидир жамоани чемпион қилган, жаҳон чемпионатига олиб чиққан",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.

Шу тариқа жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди. "Андижон"ни мазкур натижа қониқтирмагани табиий.  Чунки улар ўз майдонида ўйнашди. Хўш, "Машъал"ни сафарда қўлга киритилган бир очко қаноатлантирадими? Ушбу саволга бош мураббий Александр Хомяков қизиқарли жавоб берди. 

"Балиқ йўғида, қисқичбақа ҳам балиқ" дейишадику. Сафарда дуранг, айниқса менга ёқиб қолган Андижон шаҳрида дуранг ўйнаш ёқимли.  Ажойиб! Фақат мен бу ўйин якунланмайди деб ўйладим (кулади). Қолган барчаси ажойиб! Сабаби баҳсли вазиятларда бу ёрдам беради. Мухлислар босими остида ҳакам хатога йўл қўйиши мумкин",- дейди мураббий.


Рақамлар сўзлаганда

Бунга қадар икки жамоа ўзаро 32 маротаба тўқнаш келган бўлиб, кечаги баҳс эса 33 учрашув сифатида тарихга кирди. "Андижон" бу ўйинларда 10та "Машъал" 18та ғалабага эришган. Ушбу кўрсаткичлар ўзгаришсиз қолди. Буни қарангки жамоаларнинг ўйинларида шу кунга қадар 4 маротаба дуранг қайд этилган. Демак кечаги дуранг бешиничиси бўлди. Тўплар нисбати 37-50 кўринишини олди. Муборакликлар 4 турдан сўнг 4 очко жамғаришди, тўплар нисбати 3-6. Худди шундай натижа "Андижон"да ҳам, тўплар нисбати 3-5. Навбатдаги турда Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Бекободга "Металлург" майдонига сафар қилса, "газчилар" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.







Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+3   
02 апр 14:54:40
Marufjon Abdullayeev
Руйхатдан утиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УЗИЯМ НАВБАХОРНИ ХАВАС КИЛИБТИ АНДИЖОН САБАБ КИЗИЛ ФОРМА))) МАЙЛИ ХАВАС КИЛСАНГ ЕТАРСАН МКРОДИНГГА ОМА ХАСАД КИЛМА ЕНГИЛ))
KOP GAPIRIB YUBORIBSIZ BARCHA YANGILIKLAR ANDIJON FAN KULUBIDAN CHIQAN BITA XUK BILAN FAXIRLANMASIN QO'AHNILAR QIZIL FORMAGA KELADIGON BOLSEK XOMIY FONI SHUNDAY SHUNING UCHUN QIZIL MUXLISLIK QILISHNI BARABAN CHOLISHNI ANDIJONDAN ORGANILGAN KU NAMANGANLIKLAR TUGADI
+3   
02 апр 14:28:10
Muhammadyusuf Ergashboev
Руйхатдан утиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УЗИЯМ НАВБАХОРНИ ХАВАС КИЛИБТИ АНДИЖОН САБАБ КИЗИЛ ФОРМА))) МАЙЛИ ХАВАС КИЛСАНГ ЕТАРСАН МКРОДИНГГА ОМА ХАСАД КИЛМА ЕНГИЛ))
Ха силада бору факат кизил форма дунё бойича биттасла кизил формалилар Ливерпулхам силарди хавас кигану
Ерта Викингча ХУКниям биз чикарди деб Ирландлага ёзилар
+3   
02 апр 12:30:45
fc Surxon
Dostlar kim nima desa desin lekin kecha var haqqoniy golni aniqlashda yordam berdi tvda kordik gol haqqoniy boldi agar var bolmaganda mashalni toza goli offsayd deb inobatga olishmasdi Butun dunyo vardan foydalanmoqda kimgadir var yoqmasligi aniq sababi var haqqoniy qaror chiqarishda juda foydali bolardi
   
02 апр 23:41:14
Gerakl10
Руйхатдан утиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УЗИЯМ НАВБАХОРНИ ХАВАС КИЛИБТИ АНДИЖОН САБАБ КИЗИЛ ФОРМА))) МАЙЛИ ХАВАС КИЛСАНГ ЕТАРСАН МКРОДИНГГА ОМА ХАСАД КИЛМА ЕНГИЛ))
Mayli havas qilsa qizil rangga havas qilgandur ba'zi narsa larga havas qilmasa boʻldida nomi chiqib aaaa labbbay xeexee TUGADII
   
02 апр 13:30:35
Бафо Нарзуллаев
Ман аввалги коментларда хам ёзувдим ,бу уйинни Wa R бузди..хакам узига ишонмай..хамма эпизотларда ВАР га мурожаат килди узиям..шундай кетаверса уйинлар 2 сотдан ортик булаверади..бу уйин инсон фактори билан кизик..бу компютер уйини эмас..Хакамларнинг савияси пастлиги яккол куриниб колмокда..
   
02 апр 13:29:08
Фарход Садуллаев
Мезбонларга етишмаган етакчи тугри ёзиш керак этишмаган этакчи булиб колибди
   
02 апр 12:28:46
11 vs 11
Яхши тахлил, Шаймановни химояда ўйнатяпти дебсиз, Шу ўринда айтишим мумкин: Шахзод Шайманов Фақат дарвозага турмади холос қолган барча позицияда ўйнаб кўрди.
-6   
02 апр 12:45:43
Руйхатдан утиш
Comment is hidden (Show comment)
УЗИЯМ НАВБАХОРНИ ХАВАС КИЛИБТИ АНДИЖОН САБАБ КИЗИЛ ФОРМА))) МАЙЛИ ХАВАС КИЛСАНГ ЕТАРСАН МКРОДИНГГА ОМА ХАСАД КИЛМА ЕНГИЛ))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика