UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  6 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  3 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  12 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

1 июль куни ЖЧ саралаш босқичи учинчи раундига қуръа ташланади Янгиликлар

1 июль куни ЖЧ саралаш босқичи учинчи раундига қуръа ташланади

Кеча Осиё қитъаси бўйлаб ўтказилган ўйинлардан сўнг ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди.

Гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиққан жамоалар:

Сурия

Австралия

Эрон

Саудия Арабистони

Япония

БАА

Жанубий Корея


Энг яхши иккинчи ўрин билан йўл олган жамоалар:

Хитой

Ироқ

Уммон

Вьетнам

Ливан

Ҳал қилувчи учинчи босқичда жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа тўғридан тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Учинчи ўринни эгаллаганлар ўзаро плей-офф баҳсида майдонга тушишади ва ютган жамоа ОФК, КОНКАКАФ, КОНМЕБОЛ ва Океания ўртасида ташкил этиалдиган қитъалараро плей-офф учрашувларига йўл олади. 

Осиё учун ҳал қилувчи учинчи раунд баҳсларига 1 июль куни қуръа ташланади. Саватчаларга жамоалар ФИФА рейтингидаги ўринларига кўра тақсимланган.  

Биринчи саватча: Япония, Эрон.

Иккинчи саватча: Жанубий Корея, Австралия.

Учинчи саватча: Саудия Арабистони, Ироқ.

Тўртинчи саватча: БАА, Хитой.

Бешинчи саватча: Сурия, Уммон. 

Олтинчи саватча: Вьетнам, Ливан

Бу дегани битта саватчадаги жамоалар кейинги босқичда бир-бирига рақиб бўлмайди. Масалан, Япония жой оладиган гуруҳда Эрон бўлмаслиги аниқ. 


Тақвим ҳам тайёр

ЖЧ саралаш учинчи раундда ўтказиладиган ўйинлар учун янги тақвим ҳам ишлаб чиқилган. Баҳслар шу йилнинг 2 сентябридан бошланиб, келаси йилнинг 29 март санасида тугайди.

1-тур. 2 сентябрь

2-тур. 7 сентябрь

3-тур. 7 октябрь

4-тур. 12 октябрь

5-тур. 11 ноябрь

6-тур. 16 ноябрь

7-тур. 27 январь

8-тур. 1 февраль

9-тур. 24 март

10-тур. 29 март

Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика