"The Telegraph" маълумотига кўра, "шпорлар" футболчининг шартномасида кўрсатилган 60 миллион фунтлик товон пулини тўлашга розилик билдирган. Бундай ҳолатда у "Тоттенхэм" тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. Олдинроқ клуб "Вест Хэм"дан Муҳаммад Кудусни сотиб олиши орқали бу рейтингдаги 2-ўринни янгилаб қўйиши айтилганди.
25 ёшли ярим ҳимоячи эртага, жума кунидаёқ "Тоттенхэм" учун тиббий кўрикдан ўтади.
Гиббс-Уайт ўтган мавсум АПЛда 34 ўйинда қатнашиб, 7 гол ва 8 ассист қайд этди.