30 янв 2019 19:35

“Сурхон” мураббийлар штабида кимлар ишламоқда?

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Хабарингиз бўлса керак, Термизнинг “Сурхон” жамоаси айни дамда Тошкентда янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоа селекция жараёнида барчани эътиборини ўзига тортмоқда десак муболаға бўлмайди. Таркибда юз бераётган ўзгаришлар сайтимиз орқали бериб борилаётган бўлсада, мураббийлар штабида бош мураббийга кимлар ёрдам бераётани кўпчилик қизиқтираётгани бор гап.
Шу боис Мўминжоновнинг ёрдамчиларини аниқлашга харакат қилдик.

Илҳом Ибрагимович “Сурхон” бошқарувини ўз қўлига олгач, ёнига энг аввало ўзи яхши билган мутахассисларни таклиф этган. Яъни ўтган мавсум у билан “Навбаҳор”да бирга ишлаган Анвар Солиев, Владимир Андреев ҳамда Шерзод Шарипов эндиликда Термиз жамоасида ҳам бош мураббийга ёрдам берадиган бўлди.

Ушбу штабга бу йилдан эътиборан дарвозабонлар мураббийи Руслан Аҳмедхонов қўшилганини айтиш лозим. Бунгача жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган Икром Ибрагимов ҳам олиб қолинган. Шунингдек сўнгги йилларда “Қизилқум” жамоасида фаолият юритиб келган Григорий Цейтлинни ҳам ҳозирда “Сурхон”да эканлигини эътироф этиш жоиз.

Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  -15 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика