06 июл 13:05

Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун 20 ёшга тўлди.

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам, 2005 йилнинг 6 июль куни "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" номи билан ташкил топган "Бунёдкор" бугун 20 ёшни қарши олди. Кейинчалик "Қурувчи" номи билан нафақат мамлакатимизда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлган жамоа 2008 йил "Бунёдкор"га айлангач, дунё нашрларида ҳам тилга олина бошланди, амалга ошириётган ишлари эътироф этилди, "қалдирғочлар" янада баландроқ уча бошлади. Бу орада клубда ўша машҳур Зико, Луис Филипе Сколари каби мураббийлар ишлади. Ривалдо сингари жаҳон тан олган, Хосе Луис Вильянуэва каби моҳир тўпурар легионерлар "Бунёдкор" либосини кийишди. Испаниянинг гранд жамоаси "Барселона" билан ўзаро ҳамкорлик йўл қўйилди. Қисқа вақт ичида миллий терма жамоамизнинг ўзаги бўлган футболчилар "Бунёдкор" аъзоси сифатида майдонга туша бошлади. Амалга оширилган ислоҳатлар ўлароқ, клуб қошида футбол академияси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди ва у ОФК томонидан 2 та юлдуз мақомига лойиқ кўрилди. Қисқаси, "қалдирғочлар"нинг муваффақияти учун кўпчилик енг шимариб, ҳамжиҳатлик билан хизмат қилди. Лекин бу муваффақиятларнинг асоси айнан кимларга боғлиқ эканлигини барча билади, бугунги кунда ҳам уларни эътироф этади, яхши хотиралар билан тилга олади. 

2007 йилда "Бунёдкор"нинг катта футболга кириб келиши узоқ вақт давом этиб келган "Пахтакор"нинг чемпионатдаги гегемонлигига барҳам берди. Таркиб борасида катта фарқ кўзга ташлансада, Тошкент дербилари шиддати, ҳарорати билан ёдда қолди. ОЧЛда икки бор ярим финалга қадар етиб борди, нафақат Осиё балки дунёни ўзига қаратди дея оламиз. 2012 йилдан буён то ҳозиргача ҳеч қайси клубимиз қитъа турнирида ярим финалда иштирок этгани йўқ. 

Клубнинг асосий ютуқлари

Ўзбекистон чемпион: 2008,2009,2010,2011,2013

Ўзбекистон чемпионат кумуш медали: 2007,2012,2016

Ўзбекистон чемпионати бронза медали: 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2008,2010.2012,2013

Ўзбекистон Суперкубоги эгаси: 2014

ОЧЛ ярим финалчиси: 2008, 2012



Манба : Championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +3 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

0
06/07 18:38
Муроджон Болтабойов
Бунёдкор Бир пайитлар осиеда анча шов шувли ишлар килган
0
06/07 17:48
Усмонбек
Пахтакор мухлиси сифатида ашадий ракиб булишсаям канака йул бн нима максада кимди нимани молиялаштириши бн ташкил этганлиги торисида аник малумот аудио еки видео далилим булмагандиги учун тилимди тияман ва бошкаларгаям тавсия киламан хуллас калом Бунедкорчилар юбелей байраминглар муборак силарга ракиб булсаларингам омад зафарлар тилайман факт Пахтакорга карши уйинларда узр
0
06/07 17:37
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ўта ўта саёз мақола, бизга айтса чиройли қилиб ёзиб берардик...
0
06/07 17:30
Шерзод Икромов
Бир тийинга тенг макола, татбиркорлар томонидан мажбурий курилган стадион
0
06/07 16:56
Liverol Motor Oil
Осиёни узига қаратганмуш. Бир тийинга қиммат лойиха. Ухлатилган пулларни сочиб "Биз хам зурмиз" қабилада қилинган проект. Как раз бизнинг ментилитетга хос,узини курсатиш. Энди Ривалдони ойлигини хам бера олмай шармандаси чиқиб юрибти.
0
06/07 14:12
Abror_Tursunov
Tilagimiz Rivaldoni qarzidan tezroq qutulsin)))
0
06/07 14:03
Бахтиёр Ашуров
Адхамжон Низамов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ОЧЛ да Нефтчи хам ярим финалга етиб борган шекилли
Нефтчи ОЧЛда эмас. ОЧК да қатнашган. Пахтакор муҳлислари: Пахтакор ҳам, икки марта ярим финалда ўйнаган - дейишса бўларди. Лекин бу ҳабар бунёдкорга тегишлийда!
0
06/07 13:58
Адхамжон Низамов
ОЧЛ да Нефтчи хам ярим финалга етиб борган шекилли
0
06/07 13:39
Faxriddin
Хаммаси фуфло
0
06/07 13:33
Ўзбек футболининг муҳлиси
Fayzulloh фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун 20 ёшга тўлди. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам, 2005 йилнинг 6 июль куни "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" номи билан ташкил топган "Бунёдкор" бугун 15 ёшни қарши олди!! Узи ёзан нарсани узи инкор килиш накадар хунук холат.
Пандемия даврида ёзилган мақола шекилли
0
06/07 13:25
Fayzulloh
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун 20 ёшга тўлди. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам, 2005 йилнинг 6 июль куни "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" номи билан ташкил топган "Бунёдкор" бугун 15 ёшни қарши олди!! Узи ёзан нарсани узи инкор килиш накадар хунук холат.
Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика