35 ёшли португалиялик "Арсенал"га ўтишни истамади. Лондон жамоаси футболчига қулай таклиф билан чиққанди, деб ёзади "L’Équipe".
Олдинроқ ҳимоячи молиявий ҳолати ёмон ҳолатга тушиб бораётган "Бешиктош" билан шартномасини бекор қилганди. Кейинчалик у "Монако"га ўтиши борасида маълумотлар берилганди.