30 янв 2019 11:24

ОЧЛ-2019. "Пахтакор" рақиби "Эйр Форс" Ироқ чемпионатида пешқадам бўлиб олди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Кеча Ироқ чемпионатида 13-тур ўйинлари бошланди.

Амалдаги чемпион "Эйр Форс" (олдинги номи "Ал Қува Ал Жавия") клуби сафарда "Ал Баҳри" меҳмони бўлиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Эйр Форс" ўз очколари сонини 30тага етказиб, камида икки кунга пешқадам бўлиб олди. Маълумот учун, "Ал Шорта" ҳисобида ҳам 30 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2019 саралаши доирасида "Пахтакор" 12 февраль куни Тошкентда Ироқнинг "Эйр Форс" клубини қабул қилади.


Ироқ чемпионати. Мусобақа жадвали
"Ал Баҳри" - "Эйр Форс" 1:3
Голлар
: Довуд А 38 - Али Юсуф Ҳошим 52, Саад Натиқ 90+2, Муҳаммад Қосим 90+6 пенальти.


Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +5 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика