25 фев 2019 16:47

"Навбаҳор": Ёшлар жамоамиздан омадли одим

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Наманганнинг “Навбаҳор” U-21 ёшлар жамоаси Андижон вилоятида 24 февралдан старт олган “Ҳоким кубоги - 2019” мусобақасида қатнашмоқда.

Мазкур турнирда 13 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Ёшлар жамоаси “УзДонг Янг”, “УзСемЮнг” ва “Асака” жамоалари билан биргаликда “А” гуруҳидан жой олди.

Раҳим Ғофуров шогирдлари мазкур мусобақадаги илк баҳсни 24 февраль куни “Асака”га қарши ўтказиб, йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ёшлар жамоасининг голларига Ҳусайн Эргашбоев (2 та), Комил Тожиддинов, Маҳмуд Нажмиддинов ҳамда Миржалол Абдумуталов муаллифлик қилишди.

Мазкур гуруҳнинг 2-баҳсида “УзДонг Янг” “УзСемЮнг” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.

"Навбаҳор" ёшларининг гуруҳдаги 2-ўйинни эртага “УзСемЮнг”га қарши ўтказишади.

Манба : “Навбаҳор” матбуот хизмати
Бу хабар билан бўлишинг:
  +9 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика