03 янв 2019 22:31

Миллий терма жамоа Дубайда Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Бугун Эктор Купер бошчилигидаги футболчилар иккинчи машғулотни ўтказишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. БАА футбол федерациясига қарашли майдонда ўтган машғулотлар одатдагидек енгил машқлар билан бошланди. Кейин тўп билан ишланди. Бугун асосий эътибор дарвозага зарба йўллашга қаратилди. Таркибдаги барча футболчилар бир неча мартадан дарвозаларга зарбалар йўллашди. Терма жамоамиз дарвозабонлари галма-галдан дарвозага туриб, бу зарбаларни қайтаришга уринишди. Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков уларни назорат қилиб турди.

Бугунги машғулотлар юқори кайфиятда якунига етди. Таркибдаги барча футболчилар яхши жисмоний ҳолатда бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

Манба : ЎФА Матбуот хизмати
Бу хабар билан бўлишинг:
  +27 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика