20 фев 2024 20:29

"Локомотив" Анталиядаги йиғинини йирик ғалаба билан якунлади

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби Россиянинг "Кубан" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Мазкур баҳсда "темирйўлчилар" рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишга муваффақ бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Иззатилла Абдуллаев "Локомотив"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Сардор Абдунабиев 60 ва 63-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

"Локомотив" 3:0 "Кубан" (Россия)

Голлар: Иззатилла Абдуллаев (50), Сардор Абдунабиев (60, 63).

"Локомотив": Абдумавлон Абдужалилов, Абдулазиз Абдурашидхонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иван Рогач, Дилшод Комилов, Абубакир-Ризо Турдиалиев, Дамян Крайишник, Лазизбек Мирзаев, Иззатилла Абдуллаев, Жасур Ҳакимов, Иван Булатович.

Захирадан майдонга тушганлар: Суҳроб Султонов, Сардор Абдунабиев, Собит Синдаров, Жаҳонгир Ҳошимбоев.

Манба : "Локомотив" матбуот хизмати
Бу хабар билан бўлишинг:
  0 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика