25 фев 2019 10:40

Кепа "Челси"ни бутун дунёга шарманда қилди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Челси" бош мураббийи Маурицио Саррининг жамоадаги муаммолари катталигини ҳамма яхши биларди, аммо ҳаммаси бунчалик бўлиши...

"Манчестер Сити"га қарши Англия лига Кубоги финалида Кепа Аррисабалага бош мураббийга захирага ўтмаслигини маълум қилди. Бу иш ҳакам махсус таблони кўтарганда содир бўлди.

Бундан бир неча дақиқа олдин кипер оқсоқланиб, ўйинни давом эта олмайдигандек тасаввур уйғотганди. Шу сабабли мураббийлар штаби унинг ўрнига Кабальерони майдонга туширмоқчи бўлди. Захирага олинаётганини кўрган Кепа қўл ҳаракатлари билан учрашувни давом эттира олишини кўрсатди. У ҳакам ва мураббийлар штаби талабларига тупурган эди.


Сарри шунчалик ғазабландики, ўз футболчисига бақира бошлади. У хатто трибунаости йўлакчаси томон йўл олди. Аммо бироз ўтиб фикридан қайтди.

Кепа пенальтилар сериясида жамоасига ғалаба келтирмади, "Челси" эса соврин учун имкониятни қўлдан бой берди. Соврин ҳам майли, бироқ Кепа Аррисабалага "аристократлар"ни бутун дунёга шарманда қилди. Роман Абрамович бу циркни кузатишда давом этадими?


TAS-IX эмас


Манба : championat.com
Бу хабар билан бўлишинг:
  -77 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика