30 янв 2019 15:31

Жалил Кимсанов Тожикистон клубига кўчиб ўтди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби ўзбекистонлик футболчи Жалил Кимсановни ўз сафига қўшиб олди.

1986 йил Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган маҳоратли ҳимоячи ўтган мавсумни “Нефтчи”да ўтказганди. 33 ёшли ҳимоячи фарғоналиклар таркибида 18та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Яқинда Кимсановга Тожикистон чемпиони, Душанбенинг “Истиқлол” клубидан таклиф бўлди. Ҳозирда Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган “Истиқлол” клуби 12 февраль куни ОЧЛ плей-офф босқичида АГМК жамоасига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, ўтган мавсум "Истиқлол" таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов ҳам фаолият юритган.


Жалил Кимсанов 5-рақамда

Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +14 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика