ФИФА раҳбари Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожга АҚШга боришда муаммо бўлмаслигини таъкидлади. Сўнгра кийиниш хонасига кириб, буни мураббийлар ва футболчиларга ҳам айтди.
Инфантино Эрон – Ўзбекистон ўйини ҳақида шундай деди:
"Жуда яхши ўйнадингиз. Ҳар ҳолда ғалаба ва мағлубият доим бирга юради. Сиз ҳақиқатан ҳам кучлисиз ва ўзингиз билан фахрланишингиз керак".
Инфантино сўзининг охирида яна бир муҳим баёнот билан чиқди:
"Америкадаги Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз. ФИФА президенти сифатида у ерда иштирок этишингизга кафолат бераман".