02 авг 16:26

Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Шунингдек, "Трактор" дарвозабони молиявий жаримага тортилган.

"Персеполис" клубининг шикояти бўйича Алиризо Бейранванд иши юзасидан қарор чиқарилди: апелляция қўмитаси дарвозабонни дисквалификация қилишга ҳукм қилди. 

"Персеполис" клуби шартномани бир томонлама бекор қилгани учун Бейранвандга қарши судга мурожаат қилган эди. Апелляция қўмитасининг қарори Футбол федерацияси расмий веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра, "Трактор" дарвозабони 4 ойга ички мусобақаларда иштирок этишдан четлатилди. Шунингдек, "Трактор" ва Бейранванд "Персеполис" клубига товон сифатида 27 миллиард 400 миллион туман (тахминан 277 минг АҚШ доллари) тўлаб бериши керак.

Қоидаларга биноан, дисквалификация фақат мавсум бошидан кучга киради ва мавсумлар оралиғига тааллуқли эмас.

Манба : Aftabno.ir
Бу хабар билан бўлишинг:
  +5 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика