Душан жорий мавсум ЕЧЛда кечаги гол билан ҳисоблаганда 6 та гол уришга эришди. Тадич “Аякс” тарихида ЕЧЛда 6 та гол урган иккинчи рақамли футболчи бўлди. Биринчиси Яри Литманен бўлган. У икки бор — 1994/95 ва 1995/96 йилги мавсумларда 6 тадан гол уришга муваффақ бўлганди.