UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  0 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  5 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11

"Динамо" "Насаф" билан Қаршида дуранг ўйнади Янгиликлар

"Динамо" "Насаф" билан Қаршида дуранг ўйнади

Теглар :  НасафДинамо
“Динамо” бугун Қаршида Суперлиганинг яна бир вакили “Насаф”га қарши назорат учрашувини ўтказди.

Қаршида ўтган ўйинда ҳам “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сингари “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев ҳам бир қатор футболчиларга имконият бериб, синовдан ўтказди.

Хусусан, “Динамо” жамоаси бир кун аввал Навоийда “Қизилқум” (2:3) билан ўйин ўтказгани боис, Қаршида икки бўлимда икки хил таркиб билан майдонга тушди.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа ҳам ҳисобни очиш учун имкониятларга эга бўлди, аммо таблода ҳисоб очилмади ва ўйин дуранг 0:0 ҳисобида якунланди.

Ушбу баҳс билан “Динамо” жамоасининг янги мавсум олди режалаштирган 3-йиғини ҳам якунланди. Самарқанд клуби 5 февраль кунидан Тошкентда якуний ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Назорат учрашуви.
Қарши. 2 февраль (шанба)

«НАСАФ» – «ДИНАМО» - 0:0

“Насаф
”: 1.Умид Эргашев, 3.Илҳомжон Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Хумоюн Муртазоев, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов, 18.Бобир Давлатов, 27.Ислом Рашидхонов, 38.Акмал Мозговой, 49.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов (с).
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдухолиқов, Дилшод Хушбаков, Отабек Комилжонов, Сардор Саъдуллаев, Худоёрхон Сагдуллаев.

“Динамо”: 27.Шоҳруҳ Раимов, 17. Отабек Нарзуллаев, 6. Акмал Холмуродов, 4. Ҳакимхон Аъламхонов, 21. Аваз Агалиев, 70. Дилмурод Каримов, 90. Обид Ҳакимов, 41. Бобур Қосимов, 20. Амиржон Сафаров, 19. Санжар Баратов, 50. Воҳид Шодиев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 23. Комил Шарофутдинов, 2. Миркомил Локаев, 10. Темур Шарипов, 11. Жасур Ашуров, 26. Далержон Алмосжонов, 18. Шерзод Жалилов.


Фото: ФК "Насаф"

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика