Финалда Ўзбекистон терма жамоаси экстра таймларда Эронни таслим этиб, бош совринни қўлга киритди. Мусобақа ғолибига кубок топширилишидан аввал турнирнинг энг яхшилари тақдирланишди.
Энг яхши тўпурар — Игор Сергеев (Ўзбекистон, 3 гол)
Энг яхши дарвозабон — Саедпаям Ниёзманд (Эрон)
Энг яхши футболчи — Ҳожиакбар Алижонов (Ўзбекистон)
Шундан сўнг ЎзЎзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ФИФА раҳбари Жанни Инфантино биргаликда CAFA совринини Ўзбекистон терма жамоасига топширишди.