15 июл 22:10

"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Футболчига немис клуби ҳам қизиқиб қолди.

"Бавария" "Кристал Пэлас" ва Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Эберечи Эзе учун курашда "Арсенал"га рақобат қилмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Лондон клуби бош мураббийи Микел Артета жамоанинг янгиланган таркибидаги "охирги етишмаётган бўлак" сифатида Эзени кўрмоқда. Ўз навбатида, немис гранди инглиз футболчисини жиддий жароҳат олган ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг ўрнини босувчи номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Эндиликда Эзе учун икки клуб кураш олиб боради.

Таъкидланишича, Эзенинг шартномасида 68 миллион фунт стерлинг (78,2 миллион евро) миқдорида сотиб олиш банди мавжуд.

Ўтган мавсумда Эзе барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатма берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Манба : The Sun
Бу хабар билан бўлишинг:
  -1 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

0
16/07 10:50
mirabzal
арсеналдан кура баварияга утгани яхширок
Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика