"Арининг термага чақирилганидан ҳайратланганим йўқ. Бизда нимани истаса, ўшани қилишади. Бундан кейин ҳам шундай юришларни амалга оширишса, ажабланмайман. Қизиқ-да, 150 миллион аҳолимиз бор, бироқ биз маҳаллийлаштириш билан шуғулланяпмиз.
Марио Фернандес? У ҳақида бирорта эътирозим йўқ. У термага катта ёрдам бермоқда. Шунингдек, жамоасида ҳам барчага намуна бўлиб турибди. Бироқ Ари.... Билмадим", - деди Канчельскис.