Осиё кубогидан сўнг "Alkass" телеканалида ўтказилган дастурда меҳмон бўлган ҳужумчидан мусобақадаги энг қийин учрашув ҳақида сўрашди. Афиф бу Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин бўлганини маълум қилди.
- Акром, мусобақадаги қайси баҳс учун сиз учун энг қийини бўлди?
- Ўзбекистонга қарши чорак финал ўйини мен учун Осиё кубогидаги энг қийин учрашув бўлди.