22 мар 2019 10:15

Зинченко: "Бернарду Силва ҳозир Роналдудан яхшироқ формада"

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Манчестер Сити" ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Зинченко Португалияга қарши баҳсдан олдин клубдаги жамоадоши Бернарду Силва ҳақида фикр билдирди.

"Силва билан терма жамоаларимизнинг ўзаро ўйинини муҳокама қилдик. Португалия жуда кучли ва хавфли жамоа эканлигини яхши биламиз. Рақибда сифатли футболчилар кўп. Силвага шундай дедим: "Мендан ўтишга уринсанг, нокаутга учратаман".

Ҳозир ким яхшироқ формада - Бернарду Силва ёки Криштиану Роналду? Бу қийин савол. Бернарду деб жавоб бераман, чунки унинг потенциалидан хабарим бор. Роналду барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири, бироқ айни дамда Силва хавфлироқ деб ҳисоблайман" - дейди Зинченко.

Манба : A Bola
Бу хабар билан бўлишинг:
  -3 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика