Нигериялик ҳужумчи фаолиятини Англияда давом эттиришга қарор қилди. Унга “Челси” клубида жиддий қизиқиш бўлмоқда ва Осимхен лондонликлар таклифини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумот учун, Осимхеннинг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи тахминан 110 миллион еврога баҳоланмоқда.