"Caught Offside" хабарига кўра, Каталония клуби 28 ёшли бразилияликни польшалик Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Шпорлар"нинг фикрича, Жезус шу ёзда MLS'га ўтиши мумкин бўлган кореялик Сон Хён Минга муқобил бўла олади.
Мутахассислар ҳозирда Жезуснинг трансфер қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Габриэль Жезус ўтган мавсум "канонирлар" таркибида Англия чемпионатида 17 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.