Тожикистон футбол федерцияси асосий ва U-23 терма жамоаларида бош мураббийлар истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
Тожикистон терма жамоаси CAFA Nation's Cup-2025да гуруҳда қолиб кетди, U-23 терма жамоаси эса Осиё Кубоги саралаш баҳсларида муваффақиятсизликка учради ва турнирнинг асосий босқичига йўл ола билмади.
Ушбу муваффақиятсизликлар туфайли Гела Шекиладзе (терма жамоа) ва Леван Хомерики (U-23 терма жамоа) истеъфога чиқарилди.