Монегасклар янги мавсум олдидан кучлироқ дарвозабон изламоқда ва бир қанча номзодларни кўриб чиқяпти. Унга кўра, тер Штеген асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, Ваня Милинкович-Савич ("Торино") ва Угурчан Чакир ("Трабзонспор") каби дарвозабонлар ҳам шорт-листдан ўрин олган.
Тер Штеген ўтган мавсумда орттириб олган жароҳатини даволаб бўлди ва "Барселона" айнан шу сабабли ушбу посбондан воз кечмоқда.
Каталония клуби германиялик дарвозабоннинг жамоадан кетиши учун унинг 1 йиллик маошини ҳам тўлаб беришга тайёр.