UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Суперлига. "Пахтакор" Бухорода 6та гол урди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" Бухорода 6та гол урди

Теглар :  БухороПахтакор
Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 3-дақиқада Яхшибоевнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Черан дарвозага йўллади - 0:1.

11-дақиқада Яхшибоевнинг аниқ зарбасидан сўнг Турсунбоев тўпни қайтарди. 15-дақиқада Омоновнинг зарбасидан кейин Суюнов тўпни ушлаб олди. 

19-дақиқада Гонсалвешнинг аниқ зарбасидан сўнг Турсунбоев тўпни ушлаб олди.

33-дақиқада Симичнинг оширган тўпидан сўнг Исмоил Гонсалвеш яқин масофадан боши билан деярли бўш дарвозани ишғол қилди - 0:2. 

40-дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб жарима майдонида чаққонроқ ўйнаган Исмаэль дублини нишонлади - 0:3.

60-дақиқада Тиаго Безерра 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасини дарвозанинг яқин юқори бурчагига қойилмақом тарзда жойлаб қўйди - 0:4.

61-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Акобир Тўраев боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:4. 

73-дақиқада Шихов жарима майдони ташқарисидан чиройли гол муаллифига айланди - 2:4.  

77-дақиқада узоқ давом этган ҳужумни Фаррух Сайфиев гол билан якунлади - 2:5. 

90+4-дақиқада Искандеров яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 2:6

Ўйин тугади "Пахтакор" 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.


18:00 -  “Бухоро” — “Пахтакор” 2:6
Ҳакамлар: 
Владислав Цейтлин, Ришат Нуғмонов, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Драган Черан 3, - 0:1 (Жасур Яхшибоев). Исмоил Гонсалвеш 33, - 0:2 (Марко Симич). Исмоил Гонсалвеш 40, - 0:3. Тиаго Безерра 60, - 0:4. Акобир Тўраев 61, - 1:4. Санъат Шихов 73, - 2:4. Фаррух Сайфиев 77, - 2:5. Жамшид Искандеров 90+4, - 2:6.

“Бухоро” : Турсунбаев Акмал, Аманов Бобир, Аманов  Арсланмурат, Шихов Санъат,  Муллажонов Шавкат, Шодмонов Беҳруз,  Ҳасанов Раббимжон (Тўраев Акобир, 46), Исмоилов Эргаш, Ларинов Влад, Ибрагимов Азиз,  Қаҳрамонов Жавоҳир.
Захира: Амонов Асилбек, Филипосян Артём, Эркинов Шаҳбоз, Бердимуродов Рахматулло, Жумаев Миржалол, Неъматов Суҳроб, Баҳодиров Қаҳрамон, Муҳиддинов Мирфайз.  

“Пахтакор”: Суюнов Элдорбек, Сайфиев Фаррух, Кримец Егор (Тожиев Камолиддин, 46), Симич Марко, Шораҳмедов Акмал, Аҳмадов Жаҳонгир, Аҳмедов Азимжон, Яхшибоев Жасур, Черан Драган, Гонсалвеш Исмаэль (Абдураҳимов Баҳром, 76), Безерра Тиаго.
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижанов, Дилшод Рахматуллаев, Машарипов Жалолиддин, Искандаров Жамшид, Козак Владимир, Синдаров Собит.

Огоҳлантиришлар: Азиз Ибрагимов 9, Жасур Яхшибоев 70, Акобир Тўраев 79, Беҳруз Шодмонов 82, Марко Симич 90, Шаҳбоз Эркинов 90.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика