Рамос "Аякс"га қарши сариқ карточка олгани учун УЕФА унга қарши иш очган эди. Маълум бўлишича, футболчи атайин карточка ишлаб олган.
"Ҳозир ҳаммаси жойида. "Реал" "Жирона"га қарши баҳсда ғалаба қозонмоқчи. Бундай тақвимда кучни тўғри тақсимлаш осон эмас.
Рамоснинг Чемпионлар лигасидаги карточкаси? Қоидаларни мен ўрнатмайман. Жамоавий йиғинда бу мавзуни кўп муҳокама қилмадик. Серхио билиб туриб қоида бузганини айтди. Вазият оғир эди" - дейди Солари.