"Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, четлатишдан сўнг қийинчиликларга дуч келдик. Устунлик биз томонда эди. Баҳс охиридаги хавфни ҳисобга олмасак, рақиб вазият ярата олмади.
Омадим келмади, аниқлик етишмади. Яна гол уришни жудаям истайман, чунки ҳужумчи учун энг муҳими - гол уриш" - дейди Элдор Шомуродов.
Шомуродов жорий мавсум РПЛнинг 10та учрашувида майдонга тушди. Ҳужумчи "Сизрань"га қарши Россия Кубоги учрашувида гол уришга муваффақ бўлган эди.