04 ноя 2018 20:07

Сергей Лушан: “Ғалаба қозондик ва бундан хурсандман”

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Суперлига 29-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида АГМК ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Ойбек Нурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Йигитларга хеч қандай эътирозим йўқ. Улар бугун майдонда борини беришди. Жуда қийин баҳс бўлди. Энг қийин ўйинларни доимо АГМК га қарши ўтказамиз. Улар кўп тарафлама биздан устун. Биз бугун гол киритишга муваффақ бўлдик ва ғалаба билан барчани табриклайман-дейди тажрибали мутахассис.




- Ғалаба голини урганимдан хурсандман. Бугун жамоамиз билан хақиқий ирода кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Ҳаво совуқлигига қарамай стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта рахмат айтамиз -дейди Ойбек Нурматов.

 

Манба : “Сўғдиёна” матбуот хизмати
Бу хабар билан бўлишинг:
  +10 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика