14 янв 2019 19:55

Сарри: "Майдон марказида "Челси"га мутахассис керак"

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Монако"га кетган Фабрегасни ўрнини босувчи футболчи кераклиги ҳақида таъкидлади.

"20 дақиқадан сўнг Жоржиньо тез-тез тўпни йўқотиб қўйди. Бу кутилмаган ҳол. Шунинг учун унда муаммо бор деб ўйладим. Балки, у чарчагандир. Аммо, Фабрегас бор пайтида унинг ўрнини тўлдира оларди.  

Ампаду? Келажакда у Фабрегасга издош футболчи бўлиши мумкин. Лекин, ўз устида ишлаши керак. Ушбу позицияда майдонга тушадиган ўйинчи баҳс давомида 120-130 марта тўп билан муомала қилади. Шунинг учун, бизга мутахассис керак, деб ҳисоблайман. 

Хадсон-Одоида ўсиш кузатилмоқда. Бироқ, унга ҳам "Челси" даражасига чиқиши учун камида икки-уч ой вақт керак. Ампадуга ҳам мазкур сўзлар тегишли. Жамоамизнинг марказий ярим  ҳимоясида ўйнаш осон эмас. Машғулотларда ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат қилиб бориш керак", — дея Саррининг сўзларини келтирди клуб расмий сайти.

Манба : chelseafc.com
Бу хабар билан бўлишинг:
  +3 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика