12 сен 17:07

Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон ва Тожикистонда CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси бўлиб ўтди ҳамда унда Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси турнир ғолиби бўлди.

"Навбаҳор" вингери Руслан Жиянов ҳам мазкур мусобақада терма жамоа таркибида ўйнаб, миллий жамоа муваффақиятига муносиб ҳисса қўшди. Наманганликлар матбуот хизмати Жияновдан мусобақадан олган таассуротлари борасида интервью олди.

- Руслан, суҳбатимиз аввалида CAFA турниридаги зафар билан табриклаймиз. Мусобақа таассуротлари борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Табрик учун раҳмат. Терма жамоамизнинг ғалабаси барча ҳамюртларимизга қутлуғ бўлсин. Албатта, CAFA мусобақаси кўтаринки руҳда ўтди. Аллоҳга шукрки, кубокни қўлга киритиб, ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришдик.

- Турнир давомидаги энг қийин учрашув қайси терма жамоага қарши кечган ўйин бўлди? 

- Турнирдаги барча беллашувлар кескин ва муросасиз руҳда кечди. Лекин ўйинлар ичида энг қийинини танлаш керак бўлса, шубҳасиз, Эрон термасига қарши кечган финал баҳсини айтган бўлардим. Эронликлар бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнаб, ҳимояни мустаҳкамлади. Бу эса бизга қийинчилик туғдирди. Аллоҳга шукр, якунда халқимиз ва юртбошимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. 

- Мусобақа ғолибига айланганингизда муҳтарам Президентимиз стадионга ташриф буюриб, футболчиларни табрикладилар ҳамда кубокни ўз қўллари билан футболчиларга топширдилар. Бу воқелик, яъни юртбошимизнинг стадионларга ташрифи қисқа вақт ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Бу нафақат юртимиз футболи, балки, жаҳон футболи тарихида ҳам деярли кузатилмайдиган ҳодиса. Айтинг-чи, Президентимиз томонларидан футболчиларга бўлган ушбу улкан эътибор сизларга қанчалик мотивация берди? 

- Албатта, юртбошимиз томонидан бўладиган эътибор ҳар доим ким бўлишидан қатъий назар инсонга ўзгача ҳис-туйғуларни тақдим этади. Муҳтарам Президентимизнинг ишончлари бизга катта руҳ ва куч берди. Стадионга ташриф буюриб, муваффақиятни биз билан бирга нишонлаганликлари эса биз – футболчиларга янада кўпроқ мотивация беради. Мамлакатимиз футболида эришилаётган ютуқлар замирида албатта юртбошимизнинг миллионлар ўйинига бўлган улкан эътиборлари самараси ётибди.

Фурсатдан фойдаланиб, футболга бераётган улкан эътиборлари ва яратиб берилаётган аъло даражадаги шароитлар учун барча футболчилар номидан муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- ЖЧ-2026га қадар миллий терма жамоамиз кўплаб йиғинлар уюштиради. Мундиаль стартини қанчалик кутяпсиз? Жаҳон чемпионатига қадар содир бўлаётган қалб кечинмалари, ҳис-туйғулар билан ўртоқлашсангиз...

- Мундиаль умуман бошқа даража. ЖЧда иштирок этиш ҳар бир футболчининг орзуси. Барча қатори мен буни ҳам интиқлик билан кутяпман.

- Сиз юртимиз тарихида илк марта Олимпиада ва мундиаль йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар футболчисиз. Бу сизга қандай ҳиссиётларни ҳадя этмоқда? 

- Бу энди умуман бошқа нарса. Мазкур туйғуни сўз билан ифодалай олмайман. Аллоҳга шукр, уйда ота-онам, тоғам ҳам болалигимда Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди ҳамда бу ҳақда кўп гапиришарди. Қолаверса, синфдошларим билан ҳам кўп ҳазиллашардим ва терма жамоамиз мен ўйнаган даврда Олимпиадада ҳам, мундиалда ҳам иштирок этади, дердим. Ниятларим холис экан, орзуларим бирма-бир рўёбга чиқмоқда. Бунинг учун Аллоҳга шукр дейман. Аллоҳ таолодан нима сўрасангиз, шуни беради. Шунинг учун ниятни катта қилиш керак экан. Келаси йилги ЖЧда ҳам катта натижаларга эришиш ижобат бўлишига ишончим бор.

- Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе борасида нима дея оласиз?

- Тимур ака билан кўп йиллар жавомида бирга фаолият юритганмиз, жуда ҳам кучли мутахассис. Тимур Тохирович бошқарувида юртимиз футболи тарихида илк марта Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритдик. Тимур аканинг қўл остида футбол ўйнаш осон. У ҳар бир ўйинчининг кўнглига йўл топа олади.

- Мухлисларга тилакларингиз... 

- Ишқибозларнинг борларига шукр, уларнинг дуолари ва қўллаб- қувватлашлари билан тарихий натижаларга бирма-бир эришмоқдамиз. Мухлислар доимо бизни қўллашдан чарчамасин, биз эса уларни хурсанд қилиш учун майдонда барча имкониятимизни ишга соламиз.

Манба : "Навбаҳор" матбуот хизмати
Бу хабар билан бўлишинг:
  0 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+1
12/09 21:47
Habib
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қанот ярим ҳимоячи. Ҳужумчи эмас!
Baribir tortmaydi terma jamoaga
0
12/09 22:15
Бахтиёр Ашуров
Habib фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Baribir tortmaydi terma jamoaga
Мана шу учала футболчини баъзи бирлар танқид қилишгани учун. Ўзбекистон - Эрон ўйинида атайин шуларни кузатдим. Комилов Ҳамроалиев ва Жияновлар яхши ўйнади. Энг эсда қоларлийси : Ҳамроалиевдан асисис. Комилов икки марта Торемийни дарвозабон билан яккама - якка чиқиб кетишдан тўҳтатиб қолган бўлса. Жиянов эса бир неча марта олдинги чиқдаги шерикларини. Аниқ узатмаларни билан, яхши вазиятга чиқариб қўйди!
0
12/09 19:29
Рома
Кайси тоганг дуо килади?Ким тоганг?
0
12/09 18:48
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ravshan Pulatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дуо олишда тухтаманг укам
Раҳмат
0
12/09 18:40
Бахтиёр Ашуров
Habib фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ruslan hali terma jamoa saviyasidagi uyinchi emas,,agar yaqin urtada usmasa shundayligicha qolib ketadi,,,buni urniga boshqa yaxshi hujumchilar yetarli,,lekin kopa negadir faqat shuni tortadi
Қанот ярим ҳимоячи. Ҳужумчи эмас!
0
12/09 18:33
NavBars
RUSLAN OMADINGNI BERSIN. OTA-ONANGNI DUOLARINI OLAVER UKAM. DUODA ISH KATTA. LEKIN SHUNGA YARASHA MEHNAT HAM QILISH KERAK. BUNI HAM YODDA TUTGIN. MUVAFFAQIYAT O'Z-O'ZIDAN KELIB QOLMAYDI!!!
0
12/09 18:01
Ravshan Pulatov
Ўзбек футболининг муҳлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Э Русланжон, агар сан олдинги пакаленияда бўлганингда ҳамма гап дуода эмас, меҳнатда эканлигини билардинг
Дуо олишда тухтаманг укам
0
12/09 17:54
Мирзаев Б
Ўзбек футболининг муҳлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Э Русланжон, агар сан олдинги пакаленияда бўлганингда ҳамма гап дуода эмас, меҳнатда эканлигини билардинг
Ха,олдинги поколениялар мехнат киловриб хар жч ва олимпиада остонасидан кайтишррган санга хам дуо хам мехнат билан узокрокка бориш насиб этсин
0
12/09 17:27
Бахтиёр Ашуров
Ўзбек футболининг муҳлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Э Русланжон, агар сан олдинги пакаленияда бўлганингда ҳамма гап дуода эмас, меҳнатда эканлигини билардинг
Нима бўлганидаям, ўша куни Ҳамроалиев Комилов ва Жияновлар яхши ўйнади!
-1
12/09 18:48
Ўзбек футболининг муҳлиси
Мирзаев Б фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха,олдинги поколениялар мехнат киловриб хар жч ва олимпиада остонасидан кайтишррган санга хам дуо хам мехнат билан узокрокка бориш насиб этсин
Биринчи навбатда Инфантино тоғангни дуо қил унда
-1
12/09 18:27
Habib
Ruslan hali terma jamoa saviyasidagi uyinchi emas,,agar yaqin urtada usmasa shundayligicha qolib ketadi,,,buni urniga boshqa yaxshi hujumchilar yetarli,,lekin kopa negadir faqat shuni tortadi
-1
12/09 18:08
Faxriddin
Копа тренер булмаса халиям ошмайди
-2
12/09 17:52
Yigitali Sultonov
Bu bolaga terma jamoada joy kafolatlanganmi, mundialga borishiga uziga ishonch bilan gapirmoqda,
-2
12/09 17:20
Ўзбек футболининг муҳлиси
Э Русланжон, агар сан олдинги пакаленияда бўлганингда ҳамма гап дуода эмас, меҳнатда эканлигини билардинг
Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика