UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  5 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2

Рамос "Реал" футболчилари танқид қилинган постга лайк қўйди Янгиликлар

Рамос "Реал" футболчилари танқид қилинган постга лайк қўйди

Теглар :  серхио рамос
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг ҳозирги ҳолатидан мамнун эмас.

"Эл-Классико"даги йирик мағлубиятдан (1:5) сўнг, испаниялик ҳимоячи "Қироллик клуби" футболчилари танқид қилинган постга лайк қўйди.

"Етар, бас. Бу нима? Сизлар қайси клуб футболкасини кияётганингизни биласизми? Эсингиздами? Нега Куртуа дарвозамизни қўриқлаяпти? У посбонлигини биладими? Тибодан фойда йўқ. Ҳимоя йўқ - Начо жуда ёмон формада, Варан жаҳон чемпиони бўлганидан сўнг нима қилишни билмаяпти.

Фақат Марсело ва Рамос нимадир қилишди, бироқ улар ҳам ҳимояда хатоларга йўл қўйишди. Ярим ҳимоя? Бундай позиция йўқ. Ҳужум? Ҳужум ҳам ярим ҳимоядек. Мураббий. Уни ҳайдашади. Футболчилар хоҳишсиз ўйнаётгани туфайли бу нарсалар рўй берди. Улар майдонда шунчаки югуриб юришибди. Давом эттиришни истамайман, акс ҳолда бу жамоанинг муаммоларига тўла катта постга айланиб кетади" - дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, "Эл-Классико"даги мағлубиятдан сўнг "Реал" раҳбарияти Хулен Лопетегини истеъфога чиқарди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика