"Агар "Бернабеу"нинг сизга эътирози бўлса, демак улар сени бундан ҳам кўпроғини қила олади деб ҳисоблашади.
Бу ерда ҳақиқий афсоналарга ҳам қандай хуштак чалишганини кўрганман. Агар менга 14 йил давомида фақатгина бир марта хуштак чалишган бўлса, бунинг учун доим миннатдор бўлишим зарур", - дея Рамоснинг сўзларини келтирди "Marca" нашри.