17 янв 2019 01:49

Қирғизистонлик форвард хет-трикка эришди ва Азмунга тенглашиб олди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Осиё кубоги 3-тур доирасида Қирғизистон - Филиппин учрашуви бўлиб ўтди.

 Ўйин тақдирини Виталий Люкс ҳал қилди деб айтиш мумкин. Виталий хет-трикка эришди ва жамоасининг мусобақадаги дастлабки ғалабасини расмийлаштирди. Шу тариқа, қирғизистонлик ҳужумчи барча мусобақаларни ҳисоблаб чиққанда, мамлакат терма жамоа сафида битта ўйинда учта гол урган илк футболчига айланди.

Яна бир маълумот, Осиё кубоги-2019да бир ўйинда рақиб дарвозаси томон зарба бериш бўйича Виталий Люкс ва Сардор Азмун пешқадамлик қилишмоқда. Уларнинг ҳисобида 8тадан зарба бор. Виталий Люкс бу натижага Филиппинга қарши баҳсда эришган бўлса, Азмун 1-турда Яманга 2та гол урган ўйинида шунча зарба берган эди.

Азмун ва Люксни боғлаб турган яна бир жиҳатга Элдор Шомуродовни ҳам қўшиш мумкин. Учала футболчининг ҳар бири турнир давомида учтадан гол уришга эришишган.

Манба : Twitter.com/Gracenote
Бу хабар билан бўлишинг:
  +8 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика