UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  0 23:39Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  2 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  0 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  8 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  13 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  10 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси ва Абрамов "Бухоро"да Янгиликлар

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси ва Абрамов "Бухоро"да

Янги мавсум ҳозирликлари доирасида илк йиғинни Тошкентда 18-30 январь кунлари ўтказкан “Бухоро” жамоаси аъзоларига 3 кун дам берилган эди.

Навбатдаги йиғин эса 3 февралдан бошлаб Тошкентда давом эттирилмоқда. Бухороликлар бу сафар 15 февралга қадар пойтахтда машғулотлар олиб боришади.

Куни кеча жамоа футболчилари Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Жамоа сафига охирги мавсумларни “Пахтакор” жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Достон Иброҳимов келиб кўшилди. Бундан ташқари "Бухоро" йиғинига уч нафар россиялик легионер футболчилар келиб қўшилишди. Булар марказий ҳимоячи Азамат Дзоблаев, ўнг қанот ярим ҳимоячиси Николай Абрамов ва ҳимоячи Артём Кулеша. Бу футболчилар ҳозирча "Бухоро" сафида кўрикдан ўтишади. Агар уларнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига мақул келса, бу футболчилар мавсумни жамоа сафида ўтказиши мумкин.

Йиғин давомида бир неча назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, бугун “Андижон”, 9 февраль куни “Бунёдкор” ва 12 февраль куни “Динамо”га қарши майдонга тушилади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика