UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  13 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  9 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Унгача терма жамоа бош мураббийи Любинко Друлович Тошкентда йиғин ўтказишга қарор қилди. Йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчилар билан яқиндан танишиб, уларнинг имкониятлари ва жисмоний ҳолатларини кўздан кечиради.

Тошкентдаги йиғин 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Бугун Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари футболчилар билан дастлабки танишувни амалга оширишди. Учрашув давомида терма жамоа олдига Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси турганлиги, ушбу вазифани амалга ошириш учун бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиш кераклиги айтиб ўтилди. Шунингдек, футболчиларга соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, турли зарарли одатлардан четда бўлиш кераклиги яна бир бор уқтирилди.

Тошкентдаги йиғин давомида Олимпия терма жамоаси аъзолари "Чиғатой" спорт мажмуасида ва "Миллий" стадион машғулотлар майдонида жисмоний машқлар олиб боришади.  


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика