Мазкур йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилмоқда.
Жумладан, 18 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Анталияда Озарбайжоннинг "Кешла" клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Мазкур ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Бугун Олимпия терма жамоамиз Руминиянинг "Медиаш" клубига қарши назорат ўйини ўтказади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:00да, Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Мазкур назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришмоқда.