13 янв 2019 20:30

Осиё Кубоги: Гуруҳимиздаги дастлабки нимчорак финал иштирокчиси маълум бўлди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Осиё Кубоги доирасидаги 2-турдан ўрин олган Уммон - Япония учрашуви якунланди.

Кубок Азии. Группа F . 2-тур

13/01/2019, 18:30

Оман

0 : 1

Япония

Тугади
Генки Харагучи - 28'

Стадион: Zayed Sport City Stadium, 12110 томошабин

Матч-центрда очиш

"F" гуруҳида иккинчи турнинг илк учрашувида дастлабки нимчорак финал иштирокчиси номи маълум бўлди. Япония ҳакам томонидан нотўғри белгиланган пенальти эвазига Уммонни мағлуб этди.

Натижада икки ўйинда 100% натижа қайд этган самурайлар кейинги босқич масаласини муддатидан аввал расмийлаштиришди.

Гуруҳнинг навбатдаги ўйини бироздан сўнг Дубайдаги "Рашид" стадионида бўлиб ўтади. Унда терма жамоамиз Туркманистонга қарши баҳс бойлайди. Мазкур учрашувдаги ғалаба бизга гуруҳнинг иккинчи нимчорак финали чиптасини тақдим этади.

Дастлабки иккита ўйинда мағлубиятга учраган Уммон эса ҳали назарий жиҳатдан энг яхши учинчи ўринларга тақдим этиладиган 4 йўлланмадан бирига курашиш имкониятини сақлаб турибди.

Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  -10 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика