Очилиш ўйинида мезбон БАА ва Баҳрайн терма жамоалари тўқнаш келишади.
Бугун мана шу ўйиндан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтади.
БАА вақти билан соат 17:15да (18:15 Тошкент) Абу Даби шаҳридаги "Зайд Спортс Сити" стадионида БАА бош мураббийи Альберто Заккерони иштирокидаги матбуот анжумани бошланади.
19:15да Баҳрайн устози Мирослав Соукуп иштирокидаги матбуот анжумани бошланади.
Маҳаллий вақт билан соат 18:00дан 19:00га қадар БАА футболчилари ўйинолди машғулотни ўтказишади.
20:00дан 21:00гача Баҳрайн терма жамоаси машғулот ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, БАА - Баҳрайн учрашуви 5 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Учрашув "Зайд Спортс Сити" стадионида бўлиб ўтади.