28 янв 2019 14:24

Одил Аҳмедовнинг жамоадоши фаолиятини ЛаЛигада давом эттиради

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Ву Лей фаолиятини ЛаЛигада давом эттирадиган бўлди.

Хитойлик футболчи Барселона шаҳрининг "Эспаньол" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида Испания клуби расмий сайти хабар қилди.

1991 йилда туғилган футболчи ҳамда "Эспаньол" ўртасида тузилган битим муддати маълум эмас. Клуб бу ҳақида Ву Лейни таништириш маросимида эълон қилади. Хитойлик янги жамоада 24-рақам остида тўп тепади.

Ву Лей Хитой чемпионатининг сўнгги мавсумида 27та гол уриб, Суперлига "Олтин бутсаси"ни қўлга киритган эди. У "Шанхай СИПГ" билан Хитой чемпионига айланди. "Шанхай СИПГ"да ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам тўп тепади.

Манба : twitter.com/RCDEspanyol
Бу хабар билан бўлишинг:
  +32 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика