Ўйиндаги ҳисоб терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасидан сўнг очилди. Шундай қилиб, Аҳмедов кетма-кет учинчи Осиё Кубогида гол уришга муваффақ бўлди.
Одил Аҳмедов бунгача 2011 йилдаги турнирда Қатар ва Хитой, 2015 йилдаги мусобақада Хитой дарвозаларини ишғол қилган.