Бунга "Ал Иттиҳод"нинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлди. Жидда клуби Саудия Арабистони лигасида 21та турдан сўнг 15 очко тўплаб 16та жамоа орасида 15-ўринда бормоқда.
Биличнинг ўрнига чилилик мутахассис Хосе Луис Серра бош мураббий этиб тайинланди. Ушбу мураббий 2016-2018 йилларда ҳам "Ал Иттиҳод"ни бошқарган эди.
Маълумот учун, Славен Билич 2018 йил 27 сентябрдан 2019 йил 24 февралга қадар бу клубни бошқарди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичида "Ал Иттиҳод" билан кураш олиб боради.