21 мар 2019 08:43

Наврўз байрами муборак бўлсин

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Бугун, 21 март миллий ва қадимий байрамимиз Наврўз нишонланадиган кун.

Наврўз халқимизнинг энг севимли байрамларидан бири ҳисобланади. Чин маънода баҳор байрами. Бунда дастурхонлар ноз-неъматларга тўлиб тошади, деярли ҳар бир ўзбек хонадонида дошқозонларда сумалак қайнайди. Ёшларни айтмайсизми, қизлар сочларига жамалак тақишади, болалар ва йигитчалар эса қўлга варракни олиб қир-адирларга югуриб кетишади.

Шундай ажойиб ва қутлуғ кунда юртимиздаги барча футбол мухлисларини, сайтимизга бефарқ бўлмаган инсонларни бугунги Наврўз байрами билан сайтимизнинг барча ходимлари номидан табриклаб қоламиз. Наврўз байраминингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!!!


championat.asia ва olamsport.com бирлашган таҳририяти 


Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +5 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика