UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  0 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  3 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  4 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  4 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  5 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  12 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  45 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  8

"Навбаҳор"да тезкор йиғилиш бўлиб ўтди, унда Наманган вилоят ҳокими иштирок этди Янгиликлар

"Навбаҳор"да тезкор йиғилиш бўлиб ўтди, унда Наманган вилоят ҳокими иштирок этди

Наманганлик мухлислар "Пахтакор"га қарши ўйинда ҳам кўпчилик бўлиб "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлашади.

Бугун Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдуразоқов ҳамда клуб вице-президенти Шамшод Сариковлар "Навбаҳор" футболчилари билан тезкор йиғилиш ўтказишди. Бу ҳақда клуб мухлисларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси маълум қилди.

Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, футболчилар томонидан муаммо йўқлиги, барчаси аъло даражада эканлиги эътироф этилди. Раҳбарлар эса «Пахтакор» билан бўладиган учрашувда фақат ва фақат ғалаба қозониш кераклигини вазифа қилиб белгилашди.

"Чемпионатда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Қолган учрашувларда максимал натижа қайд этиб, кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Сафарда ҳам «Навбаҳор»нинг ғалабали сериялари бошланиш вақти келгандур? Чунки, сўнгги пайтларда меҳмондаги учрашувларда ҳам ҳудди «Навбаҳор» ўз майдонида ўйнаётгандей хис қилмоқда. Демак мухлислар ёлғизлатиб қўймайди. Бунга жавобан «Навбаҳор» сафарда ҳам ғалабали серияларни бошлаши лозим! Мухлислар ўз суюклиларини ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймайди хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин. Шундай экан «Навбаҳор» ҳам, мухлислар ҳам асло чекинмайди. Мен албатта ишонаман 1 ноябрь куни «Пахтакор» мухлисларидан «Навбаҳор» мухлислари кўп бўлади", - дейди вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика