06 мар 2019 10:20

"Навбаҳор" Ибрагимов ва Алибоев билан шартнома тузди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Куни кеча  тажрибали ҳужумчи Азиз Ибрагимов ва Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган маҳоратли форвард Илҳом Алибоев жамоа билан шартнома имзолашди. Мазкур футболчилар янги мавсумни “лочинлар” таркибида ўтказишади.

Азиз Ибрагимов 1986 йил, 21 июлда Тошкентда туғилган. Фаолияти давомида мамлакатимизнинг “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Чиндао Чжуннен”, Эроннинг “Машин Сизи”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп сурган. Мазкур футболчи ўтган мавсумни “Бухоро” жамоасида ўтказган.

Шунингдек, у 2007 – 2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

24 ёшли ҳужумчи Илҳом Алибоев эса ўтган мавсумда Фарғонанинг “Ифтихор” жамоасида тўп сурган.



Манба : "Навбаҳор" матбуот хизмати
Бу хабар билан бўлишинг:
  +16 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика